Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Бошқарма низоми

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлигининг 2018 йил 02 августдаги
77-сонли буйруғи билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг (кейинги ўринларда Ҳавза бошқарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалик вазирлиги фаолиятини ташкил тўғрисида” 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалик вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 39-сонли буйруғи асосида ташкил этилган ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалик вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 ноябрдаги ПҚ-4039-сон қарори билан қўшимча ва ўзгартириш қиритилган билан ташкил этилган.

Сув ресурсларини бошқариш сохасида Самарқанд вилоятида ягона орган ҳисобланади. Ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.

3. Ҳавза бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигининг буйруқларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Ҳавза бошқармасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Ҳавза бошқармаси ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига, банкларда ҳисоб рақамларига эга.

6. Ҳавза бошқармасининг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

  • тўлиқ – Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси,
  • қисқартирилган номи – Зарафшон ИТҲБ;

б) рус тилида:

  • тўлиқ – Зерафшанское бассейновое управление ирригационных систем,
  • қисқартирилган номи – ЗБУИС;

7. Ҳавза бошқармасининг жойлашган манзили (почта манзили): 140103, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 70-уй.

2-боб. Ҳавза бошқармаси тузилмаси

8. Ҳавза бошқармаси тузилмасига қуйидагилар киради:

  1. Ҳавза бошқармасининг Марказий аппарати
  2. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси
  3. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Мелиоратив экспедиция
  4. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Булунғур туман ирригация бўлими
  5. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Жомбой туман ирригация бўлими
  6. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Иштихон туман ирригация бўлими
  7. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Каттақурғон туман ирригация бўлими
  8. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Нарпай туман ирригация бўлими
  9. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Оқдарё туман ирригация бўлими
  10. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Пайариқ туман ирригация бўлими
  11. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Пастдарғом туман ирригация бўлими
  12. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Пахтачи туман ирригация бўлими
  13. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Самарқанд туман ирригация бўлими
  14. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Тайлоқ туман ирригация бўлими
  15. Зарафшон ИТҲБ хузуридаги Ургут туман ирригация бўлими
  16. Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги “Дарғом” ирригация тизими бошқармаси
  17. Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси
  18. Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги “Оқ-Қорадарё” ирригация тизими бошқармаси
  19. Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги “Нарпай” ирригация тизими бошқармаси
  20. Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги “Мианкал-Тос” ирригация тизими бошқармаси.

3-боб. Ҳавза бошқармасининг вазифа ва функциялари

9. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Бошқармага юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;

2) Самарқанд вилоятида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

2) вилоятда иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ва оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

3) вилоятда ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни ташкил этиш;

4) сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан эҳтиётлаб ва оқилона фойдаланиш учун жавобгарлигини кучайтириш, сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш;

5) сув хўжалиги соҳасига илм-фан ютуқларини, сувни тежовчи замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни, сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

6) бошқарма фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларни тегишли бошқармалар билан келишиб ишлаб чиқади ва вазирлик билан келишади.

7) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш чораларни кўриш;

10. Ҳавза бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Самарқанд вилоятида сув ресурсларини бошқариш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

  • сув хўжалиги ва ирригацияни ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқади;
  • глобал иқлим ўзгариши аҳоли ҳаёти ва фаолияти ривожланишига салбий таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • сув ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва давлат сув кадастрини юритишни ташкил қилади;
  • сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, иқтисодиётнинг барча тармоқларида (коммунал соҳадан ташқари) сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратади;
  • сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини тузиш ва уларни ривожлантиришда, шунингдек, улар хизмат кўрсатадиган зонада сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
  • тегишли давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
  • давлат сиёсатининг сув хўжалиги соҳасидаги асосий йўналишлари, уларни амалга оширишнинг стратегия ва механизмлари бўйича Сув хўжалиги вазирлигига таклифлар киритади;

б) Самарқанд вилояти ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ва оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш соҳасида:

  • сув ресурсларининг интеграциялашган бошқариш режаларини, улардан комплекс фойдаланиш, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди;
  • мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш ва фойдаланишни таъминлаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;
  • сув ресурсларининг ҳавза тамойили ва бутун вертикал бўйлаб самарали бошқариш асосида ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан ишончли ва барқарор таъминлашни амалга оширади;
  • сув ресурслари прогнозларини комплекс таҳлил қилади ва сув ресурслари балансларини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича, ер ости сувлари бўйича эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда сув олиш лимитларини белгилайди;
  • сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибининг амалда қўлланилишини таъминлайди;
  • сунъий сув объектлари сувидан маҳсус фойдаланиш ва сувни маҳсус истеъмол қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва таклифларни кўриб чиқади, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, геология ва минерал ресурслар органларига табиий сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномалар бериш бўйича таклифлар киритади;
  • корхоналар, иншоотлар ҳамда сув ва сув объектлари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади;

в) Самарқанд вилоятида ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш, муҳофаза қилишни ташкил этиш соҳасида:

  • ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг ҳамда сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг идоравий экспертизаси ўтказилишини таъминлайди;
  • сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда тугатилган ишларни белгиланган тартибда қабул қилишни ташкил этади ва таъминлайди;
  • сув хўжалиги тизимига кирадиган лойиҳа-қидирув, пудрат, саноат ва бошқа корхона ва ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради;
  • ирригация ва мелиорация тизимлари, йирик гидротехника иншоотлари ва сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа давлат сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлатилишини таъминлайди;
  • сув хўжалик объектлари, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари техник ҳолатининг тизимли мониторингини юритади, уларни паспортлаштириш ишларини бажаради ва давлат сув кадастрини тузади;
  • суғориладиган ерларнинг гидрогеологик ва мелиоратив ҳолатини, коллектор-дренаж тизимларидан самарали фойдаланиш, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашни, суғориладиган ерларнинг қулай мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлашнинг тизимли мониторингини юритади;
  • сув, энергетика ва бошқа моддий-техник ресурсларни тежаш чораларини кўради;
  • сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник ишлатиш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;

г) Самарқанд вилоятида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан эҳтиёткорлик билан ва оқилона фойдаланишлари учун жавобгарлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш соҳасида:

  • сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулиятини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва уларни такомиллаштиришда иштирок этади;
  • вазирликнинг сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя қилишлари бўйича жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;
  • оммавий ахборот воситалари, шунингдек, анжуманлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали сув ресурсларини асраш ва улардан тежамли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;
  • таълим муассасаларининг ёш авлодни сувдан авайлаб-асраб фойдаланиш руҳида тарбиялаш ва сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тадбирларида иштирок этади;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда сув бўйича оммабоп ресурслар билимлар базасини яратиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилади;

д) Самарқанд вилоятида сув хўжалиги соҳасига илм-фан ютуқларини, замонавий сувни тежовчи технологиялар ва илғор тажрибаларни, сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилиш соҳасида:

  • сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида долзарб муаммоларнинг инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқиш ва замонавий техника ва технологияларни фаол равишда жорий этишга қаратилган давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда қатнашади;
  • сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва уларга ёрдам кўрсатади;
  • сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ҳамда шартнома асосида уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
  • замонавий фан-техника ютуқларини ҳамда илғор тажрибаларни қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашга, шунингдек, сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг инновацион усуллари ва сувни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилади;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш тизими ва бошқа сувни тежайдиган суғориш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;

е) Самарқанд вилоятида сув хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш чораларни кўриш соҳасида:

  • сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар, мутахассислар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини республиканинг ихтисослаштирилган сув хўжалиги ташкилотлари, таълим ва илмий муассасаларида, касб-ҳунар коллежларида, шунингдек, чет элда мунтазам равишда ташкил этади;
  • сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчиларининг малакасини оширишни ва талабаларнинг ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
  • сув хўжалиги соҳасида замонавий ва илғор технологияларни жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган юқори
  • инвестицион лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатлар инвестициялари, имтиёзли кредитлари ва техник кўмак маблағлари (грантлар) ни жалб қилишда иштирок этади;

4-§. Туманлар ирригация бўлимларининг вазифалари ва функциялари

11. Туманлар ирригация бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг туманлар ирригация бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) туман сув хўжалиги тармоғини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;

4) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш.

12. Туманлар ирригация бўлимлари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • сув xўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди;
  • иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;
  • сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этиш, сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
  • сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини тузишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник эксплуатация, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;
  • ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
  • илмий асосланган суғориш режимларини, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш теxнологияларини жорий этишни ташкил қилишга кўмаклашади;
  • ички хўжалик суғориш тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантиришни, шунингдек, сувни тежовчи теxнологияларни жорий этишни мувофиқлаштиради;
  • сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сувдан тежаб фойдаланишларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;
  • сув истеъмолчилари уюшмаларига сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;
  • сув хўжалиги объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-теxник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларнинг, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишида иштирок этади;
  • ўзаро ҳисоб-китоблар меxанизмини ва қарздорликларнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, кўрсатилаётган xизматлар сифатини яхшилаш ва кенгайтириш асосида сув истеъмолчилари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
  • сув истеъмолчилари ва xизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритади;
  • сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассислар, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил қилишга ёрдам беради;
  • сув хўжалиги соҳасидаги олий ўқув муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.

3-§. Ҳавза бошқармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

13. Ҳавза бошқармаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлимларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

4) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

5) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш.

Ҳавза бошқармаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Ҳавза бошқармаси:

1) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлимлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) туманларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида вилоят сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

6) Вилоятда сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.

4-§. Туманлар ирригация бўлимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

15. Туманлар ирригация бўлимлари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

4) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

5) иқтисодий судларга сув хўжалиги ташкилотларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи даъво аризаларини бериш.

Туманлар ирригация бўлимлари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

16. Туманлар ирригация бўлимлари:

1) ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва вилоятдаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда туманлар ирригация бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

3) сув хўжалиги ташкилотлари манфаатларига дахлдор бўлган долзарб муаммоларни ҳамда туманларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманлар сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

4) туманларда сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ечиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун масъулдирлар.

Туманлар ирригация бўлимлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

17. Ҳавза бошқармаси раҳбарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Ҳавза бошқармасининг тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур бўлимларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4) Ҳавза бошқармасининг таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ, Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

6) Сув хўжалиги кенгашининг ҳайъат қарорлари, бошлиғининг буйруқлари ва унинг ўринбосарларини топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш;

7) Ҳавза бошқармаси ваколати ва фаолият доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлаш, ҳудудий ташкилотлар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш,ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ҳавза бошқармаси ҳудудий бўлимлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳудудий ташкилотлар фаолиятининг айрим йўналишлари учун шахсий масъуллик даражасини белгилаш;

9) Ҳавза бошқармаси тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Ҳавза бошқармасининг тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

11) Ҳавза бошқармаси тузилмасига кирувчи ташкилотларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, тузилмасига кирувчи ташкилотларда кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ҳавза бошқармаси тузилмасига кирувчи ташкилотларни Ҳавза бошқармаси номенклатурасига кирувчи лавозимларининг бўш ўринларига маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан тавсия қилинган, шунингдек, ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

13) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Ҳавза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

15) Ҳавза бошқармаси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар миқёсида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

16) Ҳавза бошқармаси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар прогноз кўрсаткичлар сўзсиз бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва бошлиқ ўринбосарларига (шу жумладан, биринчи ўринбосарга) тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш;

17) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

18) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ҳавза бошқармаси раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

19) Жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шаxсан қабул килишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шаxсларнинг вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўйиш;

20) Xалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

21) Тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

22) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маxфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.

18. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) туман ирригация бўлимига раҳбарлик қилиш;

2) функционал вазифаларни ходимлар ўртасида ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича тақсимлаш, уларнинг масъуллик даражасини белгилаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан туманлар ирригация бўлимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, туманлар ирригация бўлимлари ходимларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

4) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишни таъминлаш;

5) Вазирлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиш;

6) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига туманлар ирригация бўлимларига кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, туманлар ирригация бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш;

7) туманлар ирригация бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ чиқарилган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқи намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

8) туманлар ирригация бўлимларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

9) Вазирликнинг туманлар ирригация бўлимлари ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

10) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маxфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.

6-боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятини ташкил этиш

1-§. Ҳавза бошқармаси раҳбарияти

19. Бошқармани вилоят ҳокимлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради.

20. Бошқарма бошлиғининг икки нафар ўринбосари бўлиб, уларнинг биттаси бошлиқнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

21. Бошлиқнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ўз лавозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар.

22. Бошлиқ вақтинчалик бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини бажариш Бошлиқ ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлаш асосида амалга оширилади.

23. Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан қуйидагилар лавозимларга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади:

Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий бўлимларининг ходимлари тегишли бошлиқ ўринбосарининг таклифига кўра Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

24. Ирригация тизими бошқармалар бошлиқ ўринбосари Самарқанд вилоят ҳокими ва Вазирлик билан келишилган ҳолда Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Туманлар ирригация бўлимлари бошлиқлари тегишли туманлар ҳокимлари ва Вазирлик билан келишилган ҳолда Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Ҳавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва Мелиоратив экспедиция бошлиқ ўринбосарлари, Молия-хўжалик бўлими бошлиқлари, шунингдек, ирригация тизими бошқармаларининг ва туман ирригация бўлимларининг бош хисобчилари Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

25. Ҳавза бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари Низомлари белгиланган тартибда Бошқарма томонидан тасдиқланади.

2-§. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий бўлимларининг бошқарманинг ҳудудий бўлимлари ва ирригация тизими бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

26. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати бўлимлари унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ирригация тизими бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини марказий аппарат таркибий бўлимлари раҳбарлари амалга оширадилар.

27. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий бўлимлари унинг ҳудудий бўлимлари ва ирригация тизими бошқармалари билан Ҳавза бошқармаси фаолиятининг йўналишлари бўйича ҳамкорлик қиладилар:

1) ҳудудий бўлимларга ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

2) таркибий бўлимларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларига расмий сўровномалар жўнатадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

3) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қиладилар, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўрадилар;

4) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкиллаштирадилар;

5) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари амалий фаолиятини текширадилар, ўрганиб чиқадилар ва умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;

6) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

7) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишини уюштирадилар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

28. Ҳавза бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари Бошқарманинг марказий аппарати бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

1) Ҳавза бошқармаси раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот берадилар;

2) Ҳавза бошқармаси марказий аппаратига сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида маълумот тақдим этадилар;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

4) ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Ҳавза бошқармасинингмарказий аппаратига ҳисобот берадилар;

5) Ҳавза бошқармасининг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этадилар;

6) ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.

29. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро муносабатлари жараёнида вужудга келган келишмовчиликлар Бошлиқнинг топшириғига кўра, тегишли ўринбосар томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Бошлиқ томонидан қабул қилинади.

3-§. Ҳавза бошқармаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

30. Ҳавза бошқармаси ўзининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

31. Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.

32. Ҳавза бошқармасининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади.

4-§. Ҳавза бошқармасининг соҳавий илмий-техник кенгаши ва жамоатчилик-маслаҳат кенгаши

33. Ҳавза бошқармасида унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштириш учун таркибида Бошлиқ (кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), ташкилот ва идоралар раҳбарлари, сув хўжалиги соҳасининг етакчи мутахассислари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари бўлган 9 кишидан иборат кенгаш тузилади.

Кенгашнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошлиқнинг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

34. Кенгашга қуйидаги вазифалар юкланади:

  • сув хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, сув хўжалиги инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, ирригация тизимларини ҳавзавий бошқариш тамойили асосида ер усти сувларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мазкур Низомда белгиланган Ҳавза бошқармаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда сув хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган амалга оширилаётган комплекс, соҳавий ва ҳудудий дастурларни самарадорлигини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилган ва тузатишлар киритилган ҳолда уларнинг натижадорлигини баҳолаш;
  • Ҳавза бошқармаси ходимлари ва раҳбарларининг уларга юкланган қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида хамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар қабул қилган ҳолда Ҳавза бошқармаси ҳудудий бўлимлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;
  • Ҳавза бошқармаси фаолияти соҳасининг ҳудудий ва соҳавий дастурларини амалга ошириш натижадорлигини чораклик ва тизимли асосда кўриб чиқиш;
  • жойларда сув хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, вужудга келган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиққан ва қабул қилган ҳолда кенгайтирилган сайёр ҳайъат мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;
  • Ҳавза бошқармаси номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • Ҳавза бошқармаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш учун Ҳавза бошқармаси раҳбарлари ва ходимларининг шаҳсий жавобгарлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш.
  • Шунингдек, кенгаш Ҳавза бошқармаси ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.

35. Кенгаш мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ҳавза бошқармаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

36. Кенгаш мажлисида унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи иштирок этса кенгаш мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

37. Кенгаш қарорлари Бошлиқнинг буйруғи (Бошқарма буйруқлари) билан амалга оширилади.

38. Бошлиқ ва кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил қарор қабул қилади. Бундай вазиятда кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

39. Кенгашнинг фаолият юритиш тартиби кенгаш тасдиқлаган регламент асосида белгиланади.

40. Ҳавза бошқармаси таркибида Бошлиқ (кенгаш раиси), соҳанинг юқори малакали мутахассислари ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари бўлган соҳавий илмий-техник кенгаш тузилади.

Соҳа илмий-техник кенгаши аъзолари сони, шахсий таркиби ва Низоми Бошлиқнинг буйруғи билан тасдиқланади.

41. Ҳавза бошқармаси таркибида Бошлиқ ўринбосари (Кенгаш раиси), Ҳавза бошқармаси фаолиятининг алоҳида йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакиллари бўлган жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.

7-боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари

42. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.

43. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлигини баҳолаш мезонлари, ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.

44. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

  • Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари раҳбар-ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
  • аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.

8-боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

45. Давлат бюджети маблағлари, Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимларининг хўжалик фаолияти хисобидан олинган фойдалари, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимларининг молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Бунда иш ҳақи, икки ойлик иш ҳақи миқдоридаги мукофотлар ва ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

46. Ҳавза бошқармаси ходимларининг лавозим иш ҳақига ходимларнинг узоқ йиллик хизматлари асосида ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантириш тўловлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

9-боб. Ҳавза бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги олдидаги ҳисоботи

47. Бошлиқ ҳавза бошқарманинг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот беради.

10-боб. Якунловчи қоида

48. Ҳавза бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 


Охирги ўзгариш вақти: 09/12/2020 19:17;   Кўрилганлиги: 1634
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг