Хабарлар

Cув тежовчи технологияларни жорий этиш, ривожлантириш ва томчилатиб суғориш тизимини кенг тарғиб қилиш

Самарқанд туманининг Мароқанд ММТП ва Меҳриобод ММТП ҳудудларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ривожлантириш ва томчилатиб суғориш тизимини кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги барча фермер хўжалиги рахбарларига, туман ирригация ва қишлоқ хўжалиги бўлимилари ташаббуси билан дала-ўқув семинари ташкил қилинди. Семинар иштирокчиларига сувдан унумли фойдаланиш, исрофгарчиликларни олдини олиш, ариқ ва завурларни қазиш ҳамда уларнинг тозалигини назорат қилиш зарур масалалардан бири эканлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, Семинар давомида фермер хўжалиги рахбарлари тумандаги 233 га майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган "Multi-fruit Koreya" МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

ЧИЛЛА СУВ КОНИ ФОЙДА

Паст Дарғом тумани фермерлари 2021 йил ҳосили учун 17 минг 466 гектар майдонга бошоқли дон экинларини экишди. Оби-тобида экилган экинлар қиш олди тублаб улгургани боис, бугун ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаяпти. Ҳосил мўл, баракали бўлиши эса айни кунларда деҳқоннинг тажрибасига, ерга бўлган меҳрига боғлиқ.
Шунинг учун ҳам тажрибали деҳқонлар "Ерни боқсанг, ер тўйдиради" дейишади. Айниқса, шу кеча-кундузда қарийб 2176 гектардаги ғалла ривожланишдан ортда эканлигини инобатга олиб, қўшимча озуқа бериш, ғалла майдонларини зудлик билан суғориш зарур. Ҳар гектар ғалла майдонларига камида 5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш талаб этилади. Мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши Инспекциянинг Паст Дарғом тумани бўлими назоратига олинган.
Бундан ташқари, совуқ кунлардан "толиқиб" чиққан экинларга чилла суви тараш кони фойда. Бу борада "Гулхона", "Одилбек чорва", "Санчиқул барака" сингари ўнлаб фермер хўжаликларида амалга оширилаёган ишлар ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

О. Шомуродов,
"Агроинспекция" туман бўлими бошлиғи

Пайариқ тумани ҳокими "Ингичка"даги жараёнларни кўздан кечирди

Хабарингиз бор, туманнинг "Ингичка" қишлоғида 1600 гектар лалми ер майдонларига томчилатиб суғориш йўли орқали интенсив боғ барпо этилмоқда. Бугун туман ҳокими Д.Мусинов 3200 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган боғда бўлди ва у ерда жадал суръатларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Ҳозирда бу ерда сув насосларини ўрнатиш ва тармоқларини тортиш ишлари давом этмоқда.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

"ПАЙ" насос станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

"ПАЙ" насос станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда Пайариқ туманидаги вилоят насос станциялар ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган "ПАЙ" насос станциясини 2020-2021 йилларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бошқарма инжинери Ш.Раҳмонов бошчилигида туман Ирригация бўлими бошлиғи А.Умрзоқов, туман насос станциялар ва энергетика бўлими бошлиғи Б.Шарипов хамда соҳа мутахассислари иштирокида 2021 йил ҳосили учун экиладиган экинларни ишончли сув билан таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи томонидан таъмирлаш ишларига киришиш ва сув насосларини шай холатга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

ИШТИХОН ТУМАНИГА ШУҲРАТ ҒАНИЕВ ТАШРИФ БУЮРДИ

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалри бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Иштихон туманидаги “Элёржон Раҳмонов” фермер хўжалиги даласидаги ишлар билан танишди. Хўжаликнинг 30 гектарлик пахта даласида томчилатиб сўғориш технологиясини ўрнатилиши устидаги иш жараёни ҳамда туманда томчилатиб сўғориш технологиясини жорий этиш бўйича, жами 1 757 гектар майдонга 99 та лойиҳаларни амалга оширилиши билан танишди. Ташриф сўнгида, Шуҳрат Ғаниев ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан, ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча юртдошларимизни табриклаймиз.
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, фаровонлик ва юрт ободлиги йўлида беминнат хизматларингиз учун раҳмат.
Бу неъматларнинг барқарор ва мустаҳкам бўлишида, ватанимиз сарҳатларини туну кун сергак туриб, унинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб келаётган юртдошларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Яна бир бор 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча юртдошларимизни табриклаймиз.
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, фаровонлик ва юрт ободлиги йўлида беминнат хизматларингиз учун раҳмат.
Бу неъматларнинг барқарор ва мустаҳкам бўлишида, ватанимиз сарҳатларини туну кун сергак туриб, унинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб келаётган юртдошларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Яна бир бор 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

САМАРҚАНДЛИК СУВЧИЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида вилоят сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари учун соҳада замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларини қўллаш бўйича малака ошириш ўқув курслари бошланди. Уч кунлик тадбир  Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.  

САМАРҚАНДДА 20 МИНГ 212 ГЕКТАР МАЙДОНДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИЛДИ

Жорий йилда Самарқанд вилоятида 24 минг 118 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Жумладан, 20 минг 162 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 100 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатиш, 2960 гектар майдонда эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш шунингдек, 9 минг 800 гектар майдонни лазер ускунаси ёрдамида текислаш мўлжалланган.

Ахборот-коммуникациялар ва рақамлаштириш технологияларини соҳада қўллаш

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида соҳада замонавий ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш технологияларини қўллаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, сув ва электр энергияни ҳисоб-китоби, ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ҳамда уларни бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, сув тежовчи технологиялар, уларнинг афзалликлари, рағбатлантириш механизмлари ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар бўйича малака ошириш ўқув курслари ташкил қилинмоқда.
Самарқанд шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалида 13 январдан бошлаб 3 кун давомида ташкил қилинган малака ошириш ўқув курсларига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли барча ташкилот ва туман бўлимлари муҳандис гидротехникларидан бошлаб, биринчи раҳбар ходимларигача жалб қилинди.
Жумладан, малака ошириш ўқув курсларида вилоятимиз сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган 200 нафарга яқин ходимлар қамраб олинди.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси матбуот хизмати

Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг