Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси 70
(0 366) 210-08-92, 210-08-95
zar.havza@minwater.uz
 
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Сув, таълим ва ҳамкорлик”: Марказий Осиё ёшларини дўстликка чорлаган лойиҳа

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги(USAID), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази ҳамкорлигида "Сув, таълим ва ҳамкорлик" (Smart Waters) лойиҳаси  доирасида Қозоқ-Немис университетининг Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларидан бўлган талабалари, ТИҚХММИ талабалари Сурхондарё вилоятидаги сув тақсимлаш иншоатлари, сув омборлари, насос станциялари, гидроэлектро станциялари ва қадимий обидалар билан танишди.

Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг "Smart Waters" лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилиб келинмоқда.

Лойиҳанинг мақсади ўзаро ҳамкорликнинг профессионал тармоғини яратиш, сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича стратегик маслаҳатлар бериш, шунингдек, салоҳиятни ошириш ва минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлашдир.

"Сув, таълим ва ҳамкорлик" (Smart Waters) лойиҳаси  доирасида ёзги мактаб иштирокчилари дастлаб Сурхондарё вилоятининг  ташриф қоғозига айланиб улгурган маданий мерос объектларига ташриф буюрди.

Илк ташриф манзили Термиз шаҳри яқинида жойлашган «Султон Саодат» мажмуаси бўлди. Бу ерда иштирокчиларни Термиз давлат университети ўқитувчилари самимий кутиб олди ва талаба-ёшларга ушбу тарихий мажмуа тўғрисида батафсил маълумот берди.

Термиздан 3 км. шимоли-шарқда жойлашган обида тарихи жуда ажойиб. Бу ерда Муҳаммад (с.а.в) пайғамбаримизнинг  авлодлари даҳмаси жойлашган. Улар Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг қизи Фотима ва халифа Али никоҳидан туғилган Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг авлодларидир. Мажмуа бир неча юз йиллар давомида шаклланган. Бу мажмуа биноларида ишлатилган ғиштларга кўра, у X-XI асарларга бориб тақалади.  

Мажмуада 30 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Абдураҳмон Муаззамов бизни илиқ қарши олди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/07/2019 08:52;   Кўрилганлиги: 62
 
Таркибий бўлинмалар
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг