Сўнгги хабарлар

 

КОЛЛЕКТОРГА БИНАФША РАНГЛИ СУВ ҚАЕРДАН ОҚИЗИЛГАНЛИГИ ЎРГАНИЛДИ.

Шу йилнинг 7 май куни Самарқанд шаҳар “Чуқур йўли” (Курчатова) кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чашма” ва “Сиёбча” коллекторларининг бирлашиш қисмидан номаълум сабабларга кўра бинафша рангдаги таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётганлиги  ҳолати юзасидан хабар берилган эди.

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА ЯПОНИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг тадқиқот гуруҳи Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, вазирнинг биринчи ўринбосари А.Назаров билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Орол денгизи минтақасида сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва шўрланиш таъсирини мониторинг қилиш учун иқлимга чидамли инновацион технологияларни ишлаб чиқиш” лойиҳаси муҳокама қилинди.

ХОТИРА АБАДИЙ- ҚАДР ЮКСАКДИР

"9 май-Хотира ва Қадрлаш куни" ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 76 йиллиги билан барча юртдошларимизни, қадри баланд нуронийларимиз-уруш ва меҳнат фахрийларини чин қалбимдан табриклайман. Ҳаммамизга аёнки, инсон хотираси билан муҳтарамдир. Бугунги қутлуғ айёмда - Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган, урушдан кейинги меҳнат фронтида фидойилик кўрсатган, Ватан озодлиги ва тинчликни сақлашдек шарафли ишда қаҳрамонлик кўрсатган халқимиз фарзандларининг жасорати ҳе...

Инсон азиз, хотира муқаддас !

9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги тизим ташкилотларида меҳнат қилиб келаётган 2 нафар “Афғонистон” уруши қатнашчилари, байналминал жангчилар Азимов Элмурод ҳамда Бободўстов Шодиёрлар холидан хабар олиниб,  маъмурият томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди. Шунингдек, сув хўжалиги соҳасида...

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ Ёмғирлатиб суғориш тизимини ишлатиш

Ҳар қандай экин даласида қурилган ёмғирлатиб суғориш тизимини тўлиқ ишга туширишдан олдин унинг ишлаши синаб-текшириб кўрилади.

Спорт - соғлом ҳаёт гарови

“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан Республика (вилоят, туман, маҳалла) миқёсида Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида турли хил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш бўйича низом тасдиқланган эди.

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)

Ёмғирлатиб суғориш тизими насос қурилмаси, сув етказиб берувчи қувур, тарқатувчи қувурлар, қувурларни бир-бирига уловчи учлик, тирсак ва ўтувчилар, сув узатувчи шланг, ёмғирлатгич ва уни ушлаб турувчи пўлат устун, ёмғирлатгич ва шлангни бир-бирига уловчи адаптер ва муфталар, тарқатувчи қувурнинг охирига маҳкамланган тиқинларидан иборат. 

СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан ўтказилган беш кунлик онлайн-ўқув курсларининг дастлабкиси ниҳоясига етди. Тадбир Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тойлоқ туманида 560 гектар ер майдонига сув тежамкор технологиялар ўрнатилмоқда

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, ахолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ҳаёт манбаи саналмиш – сув ресурслари билан чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳага инновацион технологияларни жорий этишда муҳим аҳамиятга эга.

 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг