Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАР МАҲСУЛОТЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Жомбой туманида Самарқанд вилоятидаги кластер ва фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги техникалари, технологиялари ярмаркаси ва саноат кооперацияси кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада замонавий тежамкор технологиялар намойиш этилди. Шунингдек, Германия, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландия, Россия, Беларус, Туркия каби давлатларнинг нуфузли ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи компания ҳамда корхоналари иштирокида тақдимотлар ўтказилди.

Иштирокчилар сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга ва уларни ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган хорижий ва маҳаллий компаниялар, жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Асаr Mak San”, “AgroBoss” IRRIGATION, “Саг Агро” ва Ургут туманидаги “Ур Газ” МЧЖларнинг маҳсулотларига катта қизиқиш билдирмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 13 декабрига қадар давом этади.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/12/2020 10:25;   Кўрилганлиги: 74
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг