Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилмоқда

 Жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари Жомбой туманидаги “Uz Truck & Bus Motors” автомобилсозлик корхонаси ҳудудида қишлоқ хўжалик техникалари, технологиялари ярмаркаси ва саноат кооперацияси бўлиб ўтмоқда.

 Кўргазмада маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқарган техника ва технологиялар намойиши билан бирга импорт қилинган ва жойларда фойдаланилаётган катта ва кичик қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда улар учун мосламалар намойиш этилмоқда.

  Ярмаркада қишлоқ хўжалик кластерлари, фермер хўжаликлари, томорқа эгалари ўзларига зарур техникаларни бевосита харид қилиш, банк кредити ёки лизинг орқали харид қилиш шартномаларини имзолашлари, илғор технологиялар билан танишишлари ва мутахассислар маслаҳатларини олишлари мумкин.

Бугун кўргазманинг иш бошлашига бағишланган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Telegram | Facebook | Youtube


Охирги ўзгариш вақти: 12/12/2020 11:52;   Кўрилганлиги: 79
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг