Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

2021-2023 йилларда Самарқандда иккита йирик сув омбори фойдаланишга топширилади

Вилоятдаги сув истеъмолчиларини кафолатли сув билан таъминлаш, ирригация ва мелиорация тармоқлари, улардаги иншоотларни доимий соз ҳолатда сақлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021-2023 йилларда бир қатор ирригация-мелиорация объектлари қурилади. Жумладан, 2021 йилда сув йиғиш ҳажми 100 миллион метр куб бўлган “Булунғур” сув омбори ва “Оқчобсой” сув омборининг 2-босқич қурилиш ишлари якунланади. Нуробод туманидаги сув йиғиш ҳажми 700 минг метр куб бўлган “Анжирли” сув омбори қурилиши бошланади.
"Булунғур" сув омбори қурилиши натижасида 21,8 минг гектар, "Оқчобсой" сув омборининг иккинчи босқич қурилиши натижасида 855 гектар ер майдонининг сув таъминоти яхшиланади. "Анжирли" сув омбори қурилгач, 730 гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилади.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/02/2021 12:28;   Кўрилганлиги: 24
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг