Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Амалиёт ва таълим узвийлигини таъминлаш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасида амалиёт билан таълимнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида имзоланган шартномага мувофиқ вазирлик раҳбар ва мутахассисларининг талабаларга машғулот ўтиши ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 1 март куни ўтказилган навбатдаги маъруза машғулотида Ерларни мелиорациялаш бошқармаси бошлиғи Қ.Муродов Гидромелиорация факультетининг Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 4-босқич талабаларига сув хўжалиги тизимида, жумладан, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, соҳани техник ва технологик жиҳатдан яхшилаш ҳамда модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Машғулот сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.


Киритилган вақти: 04/03/2019 10:33;   Кўрилганлиги: 424
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг