Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Ахборот-коммуникациялар ва рақамлаштириш технологияларини соҳада қўллаш

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида соҳада замонавий ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш технологияларини қўллаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, сув ва электр энергияни ҳисоб-китоби, ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ҳамда уларни бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, сув тежовчи технологиялар, уларнинг афзалликлари, рағбатлантириш механизмлари ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар бўйича малака ошириш ўқув курслари ташкил қилинмоқда.
Самарқанд шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалида 13 январдан бошлаб 3 кун давомида ташкил қилинган малака ошириш ўқув курсларига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли барча ташкилот ва туман бўлимлари муҳандис гидротехникларидан бошлаб, биринчи раҳбар ходимларигача жалб қилинди.
Жумладан, малака ошириш ўқув курсларида вилоятимиз сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган 200 нафарга яқин ходимлар қамраб олинди.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/01/2021 14:47;   Кўрилганлиги: 51
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг