Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

ЧИЛЛА СУВ КОНИ ФОЙДА

Паст Дарғом тумани фермерлари 2021 йил ҳосили учун 17 минг 466 гектар майдонга бошоқли дон экинларини экишди. Оби-тобида экилган экинлар қиш олди тублаб улгургани боис, бугун ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаяпти. Ҳосил мўл, баракали бўлиши эса айни кунларда деҳқоннинг тажрибасига, ерга бўлган меҳрига боғлиқ.
Шунинг учун ҳам тажрибали деҳқонлар "Ерни боқсанг, ер тўйдиради" дейишади. Айниқса, шу кеча-кундузда қарийб 2176 гектардаги ғалла ривожланишдан ортда эканлигини инобатга олиб, қўшимча озуқа бериш, ғалла майдонларини зудлик билан суғориш зарур. Ҳар гектар ғалла майдонларига камида 5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш талаб этилади. Мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши Инспекциянинг Паст Дарғом тумани бўлими назоратига олинган.
Бундан ташқари, совуқ кунлардан "толиқиб" чиққан экинларга чилла суви тараш кони фойда. Бу борада "Гулхона", "Одилбек чорва", "Санчиқул барака" сингари ўнлаб фермер хўжаликларида амалга оширилаёган ишлар ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

О. Шомуродов,
"Агроинспекция" туман бўлими бошлиғи


Киритилган вақти: 19/01/2021 13:49;   Кўрилганлиги: 56
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг