Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ташаббуси билан Республикамизнинг барча вилоятларида қисқа муддатли сайёр ўқитиш курслари ташкил қилинмоқда.
Шу жумладан, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳам сув тежовчи технологиялар буйича, сув хўжалиги мутахассисларини, консультантларини ва фермерларни малакасини ошириш буйича қисқа муддатли сайёр ўқитиш курслари ўтказилди.
Катта мажлислар залида ташкил қилинган сайёр ўқитишда , Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли барча туман ирригация тизимлари ва туман ирригация бўлимлари шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция бошқармаси, Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.
Маскур сайёр ўқитиш курслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг малакали ходимлари, Тошкент давлат аграр университети Мелиорация ва сув хужалиги кафедрасининг катта ўқитувчилари, Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедра муриди ва ўқитувчилари, Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедра мудирлари, профессор, доцент ўқитувчилари ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг малакали ўқитувчи ва кафедра мудирлари билан биргаликда ташкил қилинди.
Бу каби сайёр ўқитиш курсларининг вилоятида ташкил қилиниши сув хўжалиги соҳасида ишлаб келаётган кадрлар ва фермер хўжаликлари рахбарларининг салоҳиятини, малакасини ва назарий билимларини амалиётда тадбиқ этишларида дастури амал бўлиб хизмат қилади.
Бунинг ёрқин далили сифатида Имом Бухорийнинг ўн икки аср олдин “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” деган фикрларини келтириш мумкин. Илм ҳар қандай замонда ва маконда ҳам нажот йўли, зулматни ёритгувчи нур, инсонни камолотга етакловчи буюк неъматдир.
Зарафшон ирригация тизимлари
ҳавза бошқармаси матбуот хизмати

Киритилган вақти: 12/01/2021 10:49;   Кўрилганлиги: 63
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг