Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Экинларни суғоришда сувдан тежамли фойдаланиш тадбирлари орасида бир қатор ташкилий жиҳатлари борки уларга амал қилиш сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита хизмат қилади.

Жумладан, фермерлар орасида сувни навбатма-навбат ишлатишни ташкил қилиш, бунда сувни аввал битта далага, кейин эса бошқасига узатилиши натижасида каналдаги сув исрофи 10-20 % га, дала ўқариқларидаги сув исрофи эса 30-35% гача камаяди; -суғориш ариқларини лойқа ва бегона ўтлардан тозалаш, бетон ва нов ариқларнинг синган, ёрилган ва тешилган жойларини таъмирлаш тадбирлари ҳам далада сув таъминотини яхшилайди; -фермер хўжаликларининг сув олиш қулоқларини сувни бошқариш ва ўлчаш иншоотлари билан жиҳозлаш ишлари сувни адолатли тақсимлаш имконини беради; -эрта баҳорда ёки экиш олдидан ўтказилган нам тўпловчи суғоришлар ғўзаларни биринчи суғоришсиз бир текис ундириб олишга тўлиқ имкон беради; -сувнинг қатъий ҳисоб-китобининг жорий этилиши ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди. Шу билан бирга: -суғориладиган ерларни текислаш, ер майдонининг нишаблигига қараб эгатларни қисқа олиш (50-60 м); эгат оралатиб суғориш (20-25 фоиз сув тежалади); -сувчилар сонини кўпайтириш ва ҳар 8-10 л/с сувга биттадан сувчи жалб этиш, тунги суғориш ишларини ташкил этиш; -Суғоришни шарбат оқизиб ташкил этиш ва қатор орасига ўз вақтида ишлов бериш, сувни ташлама ва зовурга беҳуда ташлаб қўйиш, кўллатиб ва захлатиб суғоришга йўл қўймаслик ҳам ўз самарасини беради.

Киритилган вақти: 23/02/2021 12:00;   Кўрилганлиги: 31
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг