Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини “Дайвер” қурилмаси ёрдамида аниқлаш.

▶️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ–6024-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармонлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси томонидан Самарқанд вилоятида 2021–2030 йилларда мавжуд кузатув қудуқларига суғориладиган ерларнинг мелиоратив холати, сизот сувлари сатхи ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган холда мониторнинг қилиш имконини берувчи “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш хамда иш давомида фойдаланиш бўйича жорий йилнинг 12 февралида Пастсдарғом тумани “Эски жума” шахарчаси “Зарафшон” ММТП худудидаги дала шипонида Мелиоратив экспедицияси бўлим бошлиқлари, фермер хўжалиги раислари ва канал участка бошлиқлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Датбир давомида семинар иштирокчиларига “Дайвер” қурилмасининг ишлаш принципи ва қурулманинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.


Киритилган вақти: 15/02/2021 12:46;   Кўрилганлиги: 24
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг