Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Ғаллани томчилатиб суғоришда илк тажриба йўлга қўйилди

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Юксалиш-2018” фермер хўжалигида ғаллани томчилатиб суғориш борасидаги илк тажриба қўлланила бошланди.

– 2019-2023 йилларда қишлоқ хўжалиги майдонларининг 5,5 минг гектар ери пахтачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан томчилатиб суғориш тизимига ўтказилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат қилиш инспекцияси Кармана туман бўлими инспектори Алишер Иброҳимов. – Бу борада алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, тегишли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 111 миллиард 180 миллион сўмлик маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

“Юксалиш-2018” фермер хўжалигининг 6 гектар ғалла майдонида синов тариқасида йўлга қўйилган томчилатиб суғориш тизими Туркия технологияси асосида олиб борилмоқда.

– Томчилатиб суғоришнинг афзаллик томонлари кўп, - дейди хўжалик раҳбари Илҳом Эрқулов. – Замонавий технология одатий суғоришга сарфланадиган сувнинг 60 фоизини тежайди. Тизимдаги ҳар бир пуркагич 12,5 метр радиусда сув сепиб, даланинг ўз меъёрида сув ичишини таъминлайди. Бундан ташқари, экинни озиқлантириш ҳам сув орқали амалга оширилгани боис, далага техника кирмайди. Бу ғалла пайҳон бўлишининг олдини олиш ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини тежаш имконини беради.

Манба: uza.uz


Киритилган вақти: 23/02/2019 11:17;   Кўрилганлиги: 409
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг