Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

ГИДРОМЕТРИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

ГИДРОМЕТРИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Бугун сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу маънода, мамлакатимиз сув хўжалиги соҳаси босқичма-босқич замонавий ва рақамли технологияларга ўтмоқда. Буни гидрометрия хизмати мисолида ҳам кўриш мумкин.

Жойлардаги гидрометрия хизматлари доплер-профилограф сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланишга ўтаётган бўлиб, мутахассисларнинг эътирофича, бу ускуна йирик каналлар, дарёлар ва 15 метргача чуқурликдаги сув омборларида ишлатилади. Оқим тезлиги, йўналиши, сув сарфи ҳақидаги маълумотларни кўрсатади. Шунингдек, канал ўзани ва сув омборлари тубида лойқа тўпланиш ҳажмини аниқлаш имконига эга.


Киритилган вақти: 14/04/2021 17:51;   Кўрилганлиги: 14
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг