Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Идоравий иш юритиш масалалари бўйича ўқув-семинарлар давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 09/1-2388-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг идоравий иш юритиш, кадрлар, ҳужжатлар, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Навбатдаги ўқув семинар 2019 йил 15 март куни Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоятидаги сув хўжалиги тизимига алоқадор ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этди.

Тадбирда бугунги глобал тараққиёт шароитида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида, жумладан, сув хўжалиги соҳасида идоравий иш юритиш самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, янги инновацион усуллар ва технологияларни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди. Бу мутахассислар зиммасига замонавий технологиялар, инновацион ишланмалар, илғор илм-фан ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларидан янада кенгроқ фойдаланган ҳолда иш самарадорлигини оширишни таъминлашдек масъулиятли вазифаларни юклайди.

Ўқув-семинарда тизим ташкилотларида идоравий иш юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўғри ишлаш, ижро интизомини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш борасида олиб борилаётган фаолият танқидий руҳда муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/03/2019 14:15;   Кўрилганлиги: 433
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг