Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

МАҚСАД: КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

Вилоятимизда “Кузги-қишги” дастур асосида бажарилаётган ирригация-мелиорация тадбирлари жумладан, механизм ёрдамида тозалаш, гидропост ва гидротехник иншоотларни таъмирлаш, хўжалик ички ариқларини қўл кучи ёрдамида тозалаш, фермер ва кластерларни сув олиш қулоқларини жихозлаш ва шу каби тадбирларни жойларда ташкил қилинганлигини назорат қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш мақсадида кўргазмали семинар машғулотлари ташкил қилинмоқда. Шу муносаб билан жорий йилнинг 18 декабр кунидан бошлаб 2020 йил якунига қадар барча туманларда кўргазмали семинар машғулотлари ўтказилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маскур семинар орқали иштирокчилар ўз ҳудудларида амалга оширилмаган ишлар ва хатоликларни олдини олишлари шунингдек, туман бўлими рахбар ходимлари ўртасида дўстона ҳамкорлик алоқалари ва тажриба алмашиш имконияти ҳам яратилади. Жойларда шу каби кўргазмали семинар машғулотларининг ўтказилиши, рахбар ходимларнинг малакасини ошишига хизмат қилади.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси матбуот хизмати

Киритилган вақти: 29/12/2020 16:20;   Кўрилганлиги: 55
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг