Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Мелиорация тадбирлари

Ҳозирги кунда барча соҳаларда бўлгани каби сув хўжалиги тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада вилоятимиз суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сизот сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида 2020 йил якунига кўра, барча туманларда мелиорация тадбирлари ўтказилиши натижасида 90,4 км коллектор-дренаж тармоқлари, 5 дона гидротехник иншоот қурилиб, 1 дона қувурли ўтиш жойи, 3 дона кўприк, 6 дона гидротехник иншоот, 300 дона назорат қудуғи ва 15 тага яқин гидропост реконструкция килинди. Ушбу тадбирлар натижасида вилоятимиз бўйича жами 1965 гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилди, 68616 гектар ер майдонларининг сув таъминоти ва қарийиб 46400 гектар ер майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилади.
Жумладан, "Қиёт" ёпиқ-ётиқ коллектор дренаж тармоғида бош пудратчи “Оқдарёмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан қиймати 1 млрд 129 млн 700 минг сўм қурилиш ишлари амалга оширилди. "Ўтарчи" коллекторини реконструкция қилиш объектида “Пастдарғом” СИУсига қарашли “Гумбаз”, “Самарқанд”, “Илм” ММТПлари ҳудудидаги 440 га суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сизот сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида 2 млрд 5 млн 753 минг сўмлик 16,4 км узунликдаги хўжаликлараро "Ўтарчи" коллекторини реконструкция қилиш ишлари тугатилди. "Ж.Юсупов"ММТП худудида жойлашган коллектор-дренаж объектларида эса, “Самарқандмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан 5,4 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва 4,0 км ёпиқ-ётиқ горизонтал дренаж қуриш ишлари якунига етди. Пандемия даврида пудратчи ташкилотлар томонидан ишлар тўлиқ карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилди. Механизаторларга 3 махал иссиқ овқат ҳамда ётишлари учун ётоқ жойлари билан тўлиқ таъминланди. Мазкур объектларни ўз вақтида тугатиш мақсадида вилоят бўйича 50 дан зиёд экскаватор, 33 дона камаз, 19 дона кран, 16 дона бульдозер ва бошқа механизмлар жалб қилинди. Жорий йилда ҳам мелиорация тадбирлари доирасида жами 34 та объектни қурилиш ва реконструкция қилиш тадбирлари амалга оширилиши, бу учун жами 40 млрд 750 млн.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 2021-2023 йилларда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган Ирригация-мелиорация объектлари бўйича 21 та қурилиш, 55 та реконструкция қилиш учун жами 76 та объектлар бўйича туманлардан таклифлар олинган. Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Киритилган вақти: 15/02/2021 12:06;   Кўрилганлиги: 34
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг