Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Мукофотлар муборак!

“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Фармога кўра кўп йиллик фидокорона меҳнати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтириш, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни, давлат дастурларини муваффақиятли амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

Мукофотлангандар орасида Самарқандлик ирригаторлар ҳам бор.

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» унвони билан

Хужаев Холбек Ризаевич

Самарқанд вилояти «Нарпайдавсувмахсуспудрат» давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Усманов Актам Суванович

Самарқанд вилояти «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Мианкал Тос» ирригация тизими бўлими бошлиғи


Киритилган вақти: 10/12/2018 10:14;   Кўрилганлиги: 427
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг