Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

“Норқул бобо” фермер хўжалиги дала майдонида сув тежаш технологияларини амалиётга жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Соҳага алоқадор вилоят ва туман ташкилотларидан келган вакиллар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбирда сўзга чиққан “Зарафшон” ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жумаев, туман ҳокими ўринбосари А.Икромов ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ғ.Хўжаев жорий йилда экин майдонларини сув билан таъминлашнинг прогноз кўрсаткичларига тўхталишди.
– Вилоятимизда қўриқ ерларни ўзлаштириш ҳисобига сувга бўлган эҳтиёж ортиб боряти, – деди А.Жумаев. – Бу ўз навбатида замонавий сув тежаш технологияларини амалиётга татбиқ этишни тақазо этмоқда. Олайлик, жорий йил якунига қадар Жомбой туманида 380 гектар майдон томчилатиш, 830 гектар майдон лазерли текислаш услубига қайта жиҳозланади. Шунингдек, ёмғирлатиш воситасида суғориладиган майдонлар ҳажмини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.
Тадбирда янги сув тежовчи технологиялар кўргазмали тарзда тақдимот қилинди.


Киритилган вақти: 15/02/2021 12:56;   Кўрилганлиги: 22
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг