Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Марказда 5 та жарроҳлик амалиёти хонаси, 100 ўринли стационар мавжуд, 140 та янги иш ўрни яратилган.

Мутасаддиларга Самарқандда хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат тиббиёт кластерини ташкил этиш, хорижда ишлаётган самарқандлик шифокорларни ишга таклиф этиш учун вилоят ҳокимлигида жамғарма тузиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.


Киритилган вақти: 20/04/2021 16:11;   Кўрилганлиги: 15
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг