Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Самарқанд вилояти Матбуот уйида “Ахборот хизматлари фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тажрибаси” мавзусида семинар ўтказилди.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтган тадбирда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, корхона-ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинарда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи М.Ибодуллаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев ахборот ва таҳлилий мақола ёзишда нималарга аҳамият бериш кераклиги хусусида сўз юритди.
Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан фикрлар билдирилди.
Тадбир якунида давлат органларига аттестациядан ўтказилган 14 нафар матбуот котибларига гувоҳнома топширилади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман ҳокимликларида, 42 та давлат ва хўжалик бошқарув органларида 58 та ахборот хизматлари фаолияти йўлга қўйилган. 30 дан ортиқ ташкилот ва корхоналарда ахборот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Киритилган вақти: 29/12/2020 16:13;   Кўрилганлиги: 48
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг