Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

САМАРҚАНДДА САЙЁР ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Самарқанд шаҳрида сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислари, консультантлар ва фермерларнинг малакасини ошириш бўйича сайёр ўқитиш курслари ўтказилди. Тадбир Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вилоятдаги ирригация тизими бошқармалари ва туман ирригация бўлимлари, шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси бошқармаси, Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ходимлари ҳамда фермерлар қатнашди.
Ўқув курслари давомида сувни тежовчи технологияларнинг афзалликлари, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу технологияларни жорий этишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, соҳа олдида турган вазифалар, сув тежовчи технологияларни жорий этганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби, сервис хизматини кўрсатиш гуруҳларининг вазифалари ҳақида фикр алмашилди. Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Киритилган вақти: 13/01/2021 14:45;   Кўрилганлиги: 43
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг