Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

САМАРҚАНДДАГИ ИККИТА НАСОС СТАНЦИЯСИГА НЕМИС КОМПАНИЯСИ УСКУНАЛАРИ ЎРНАТИЛАДИ

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфида 94 та насос станцияси мавжуд бўлиб, уларда 376 та двигатель ва насос ўрнатилган. Йиллик сарфланадиган электр энергия истеъмоли 191 млн. кВт. соатни ташкил этади. Бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисод қилиш мақсадида 2021 йилда Самарқанд туманида жойлашган “Гулистон-1” ва “Гулистон-2” насос станцияларида Германиянинг “Grundfos Pompa San” компанияси билан ҳамкорликда 271,1 минг евро қийматидаги тежамкор ускуналар ўрнатилади. Ушбу насос станцияларида кейинги икки йилда 7,2 млн. кВт. соат ёки 3 млрд. 248 млн. сўмлик электр энергияси сарфланган. “Grundfos Pompa San” компаниясининг замонавий двигатель ва насослари ўрнатилгач, электр энергияси сарфи камида 50 фоизга тежалади. Бу бир йилда ўртача 812 млн. сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради.
                                                                                                                                        Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 08/01/2021 14:39;   Кўрилганлиги: 80
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг