Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

САМАРҚАНДЛИК СУВЧИЛАР СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗМОҚДА

Самарқанд вилоятида кузги-қишки мавсумда ирригация ва мелиорация объектларини механизмлар ёрдамида тозалаш, гидропост ва гидротехник иншоотларни таъмирлаш, хўжалик ички ариқларини қўл кучи ёрдамида тозалаш, фермер ва кластерларнинг сув олиш қулоқларини жиҳозлаш каби тадбирларни сифатли бажариш мақсадида барча ҳудудларда амалий семинарлар ўтказилаяпти.

Шу кунгача Булунғур, Жомбой, Ургут, Пайариқ, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Каттақўрғон, Иштихон туманларида ана шундай тадбирлар ташкил этилди.

Мазкур семинарлар вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар-ходимларининг ўзаро тажриба алмашишига, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

                                                                                                                                                    Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати 


Киритилган вақти: 08/01/2021 14:39;   Кўрилганлиги: 63
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг