Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

СОҲАГА ИЛМ – ФАННИНГ КИРИБ КЕЛИШИ

Пастдарғом тумани ҳудудида жойлашган Мирзо-Улуғбек ММТПга қарашли Шукрона пахта-ғалла фермер хўжалиги даласида ерларни “Лазер текислагич” билан текисаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинар, вилоят ҳокимлиги ҳамда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан ўтказилди. 

Барчамизга маълумки, суғорма деҳқончиликда қишлоқ хўжалик экинларини яхши етиштириш, суғориш суви, ўғитлардан самарали фойдаланиш, энергия ресурслар сарфини тежаш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш каби жараёнлар дала майдонининг текислигига боғлиқ.
Шу боис, қишлоқ хўжалигида далани текислашдан асосий мақсад майдон нишаблигини сақлаб қолган ҳолда суғориш ва механизациялашган агротехник тадбирларга тўсқинлик қиладиган нотекисликларни йўқотишдан иборат.
Шунга кўра,
- суғориш суви сарфи 20-25 %га тежалади;
- сувдан фойдаланиш самарадорлиги 30 - 40%га ортади;
- суғориш суви орқали ортиқча туз келишининг олди олинади;
- суғоришга кетадиган вақт, ишчи кучи ва энергия тежалади;
- дала майдони экинлар бир текис унувчанликга эга бўлади;
- экинлар бир хил озиқа моддалар ва намлик билан таъминланади;
- бегона ўтлар миқдори камаяди;
- қишлоқ хўжалигида 1 гектар майдонда қўшимча 5-7 ц ҳосил олишга эришилади;
- қўшимча олинган ҳосил хўжаликни қўшимча иқтисодий даромат манъбаига олиб келади;
- қўшимча олинган ҳосил ҳисобига маҳсулотни экспорт қилиш салоҳияти янада ортади;
- энг асосийси, ерга ишлов бериш тўғри олиб борилса дала майдони 3-5 йилда қайта текислананиши учун замин яратилиши туғрисида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жумаев семинар иштирокчиларига тушунчалар берди.


Зарафшон ирригация тизимлари
ҳавза бошқармаси матбуот хизмати

                                                                             Telegram | Youtube | Facebook


Охирги ўзгариш вақти: 21/12/2020 09:10;   Кўрилганлиги: 74
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг