Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

СУFОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШ САБАБЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Шўрланган ерлар Ўзбекистонда кенг тарқалган. Одатда тузлар ерости чуқур қатламларида жойлашган бўлади. Шўр тупроқлар таркибидаги катион ва анионлар бирикиб, яъни реакцияга киришиб тузлар ҳосил қилади. Ер юзасида тупроқдаги намликнинг буғланиши натижасида турли минералли тузлар пайдо бўлади. Суғориш учун қўлланиладиган сувда ҳам тузлар мавжуд.

Айни пайтда намлиги ортиқча ерларга қўшимча сув берилса, бундай ҳолатда ерости сувлари сатҳи кўтарилиши, сувлар таркибидаги эриган тузлар ҳажми ҳар хил ўсимлик илдизлари атрофида йиғилиши мумкин. Илдиз атрофи қатламида тузларнинг меъёридан ортиқ бўлиши ўсимликларнинг сув ва минерал озуқани истеъмол қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида ўсимликнинг заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Натрий тузининг тупроқ таркибида меъёридан ортиқ бўлиши тупроқнинг тузилишини шундай даражада бузиб юбориши мумкинки, натижада ер остига сув ва ҳаво кириши тўхтаб қолади.


Киритилган вақти: 14/04/2021 18:44;   Кўрилганлиги: 19
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг