Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда Германия тажрибаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 11–12 март кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан “Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик ривожланиш учун ҳамкорлик ва хабардорликни ошириш. Компонент 3” (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Унда алоқадор вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Семинар-тренингга BORDA ассоциациясининг (Германия) малакали экспертлари ҳам таклиф этилди.

Бугунги кунда бутун дунёда сув ресурсларини самарали бошқариш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни сақлаш, атроф-муҳитни асраб-авайлашда аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш муҳим ўрин тутади.

Семинар-тренингда бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожланган давлатлар, жумладан, Германия тажрибаларига таянган ҳолда оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди.

Тадбирда германиялик экспертлар – Кристоф Зодеманн, Фабио Николетти ва Моргане Роуссел-Ҳемеру томонидан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни сақлаш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш соҳаларидаги мавжуд муаммолар, янгиликларни кенг жамоатчиликка конструктив журналистик услубларга таянган ҳолда етказиш, медиа-кампаниялар ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бу борадаги фаолиятни оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича тавсиялар берилди.

Семинар-тренинг сўнггида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/03/2019 10:05;   Кўрилганлиги: 378
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг