Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Сув танқисчилигини олдини олиш юзасидан ўқув семинари ташкил қилинди

Самарқанд вилоятида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан жорий йил 13 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон тумани Зарафшон ММТП худудида “Шахбоз” фермер хўжалиги даласида “Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларни жорий қилиш” мавзусида амалий семинар ташкил қилинди.

Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев ва Республика бош прокурор ўринбосари Шавкат Раҳимовларлар қишлоқ хўжалиги экинлари ва боғдорчиликни ревожлантиришда сув тежовчи технологияларнинг авзалликлари бу борада хорижий ҳамкорларимизнинг тажрибаси бизга жуда қўл келишини такидлаб ўтишди.

Семинар давомида, пудратчи корхоналар томонидан сув тежовчи технологиялар тизимини лойихалаш, қуриш, ускуналарни монтаж қилиш ишлари қандай тартибда олиб борилиши керак эканлиги, семинар иштирокчиларига тушунтирилди. Шунингдек, сув тежовчи технология тизимини қуриш ва монтаж қилишда сув хўжалиги ходимларидан ташкил топган “Сервис гурухлари”нинг ишини ташкил қилиш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. 

Тадбир сўнгида, кластер ва фермер хўжаликлари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини топмаган муаммоларига мутасаддилар томонидан ечим топишди.

                                                                                                                                         Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 15/04/2021 13:39;   Кўрилганлиги: 45
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг