Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

СУВ ХЎЖАЛИГИ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинарлар ўтказилади. Тадбир Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 26 апрелидан 11 июнигача бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туман ирригация бўлимларининг ҳар биридан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга масъул 2 нафардан ходим 5 кундан онлайн ўқув курсларида қатнашади.

Киритилган вақти: 30/04/2021 16:29;   Кўрилганлиги: 5
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг