Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ходимлар сони жиддий қисқартирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг тузилмасини такомиллаштириш, бошқарув ҳамда ишчи-ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бажарилаётган функцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва уларнинг сонини мақбуллаштириш орқали ўртача ойлик маошини ошириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизимдаги бюджет ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг штат жадвалидаги ходимлари сонини 2019 йил 1 июлдан 10 фоизга ҳамда 2020 йил 1 январдан яна 10 фоизга мақбуллаштириш орқали ходимларнинг амалдаги ойлик маошларини ошириш бўйича таклифларига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ходимлари сонини мақбуллаштириш чораларини кўради ҳамда бўшаган маблағларни уларнинг ойлик маошини оширишга йўналтиради; 

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ходимларининг амалдаги ойлик маошини ошириш учун 2019 йил 1 июлдан 1,2 ва 2020 йил 1 январдан 1,4 коэффициенти қўлланилади;

ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан 2019 йил 1 июлгача ташкилотларнинг штатлар жадвалини қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бўшатиладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги эксплуатация ташкилотлари ходимлари сонини 2019 йил 1 июлдан қисқартирилиши 


манба: kun.uz


Охирги ўзгариш вақти: 20/11/2020 10:21;   Кўрилганлиги: 433
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг