Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил якунлари ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

Ҳайъат мажлисини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев кириш сўзи билан очиб, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳалари сингари сув хўжалиги тизимида ҳам ислоҳотларни янада жадаллаштириш, мавжуд сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш каби соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, эътиборга молик натижаларга эришилаётганлигини таъкидлади.

Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан вазир ўринбосарлари, тизим ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда соҳа фахрийларининг таклиф ва тавсиялари эшитилди.

Мажлисда қайд этилдики, 2018 йил давомида вазирлик тизимидаги саноат корхоналари томонидан 32 545,7 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 87,1 фоизни ташкил этган, 1194 дона турли русумдаги насос агрегатлари ҳамда 
5 706,3 млн. сўмлик эҳтиёт қисмлар ва роторлар ишлаб чиқарилган, шунингдек, 1 220,6 млн. сўмлик насос агрегатлари капитал таъмирланган, давлат дастури доирасида 583,5 млн. сўмлик 6 дона Д3200-75 русумдаги насослар ишлаб чиқарилган, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 753,8 км узунликдаги очиқ ва 275,0 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 3 дона мелиоратив насос станцияси, 104 дона мелиоратив тик қудуқлар, 90 дона гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 13030,9 км узунликда очиқ, 874,5 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқларини, 10 дона мелиоратив насос станцияларни, 549 дона тик қудуқларини, 1257 дона кузатув қудуқлари, 40 дона сув ўлчаш жойларини, 17 дона акведукларни ва 1017 дона қувурли ўтиш жойларини таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мажлисда тизимда ўтган йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, бой берилган имкониятлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/01/2019 18:15;   Кўрилганлиги: 367
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг