Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ АФЗАЛ

Айни пайтда қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш амалиёти ўзини оқламоқда.

Биринчидан сув сарфи камаяди, албатта дашт ҳудудларига кўтарма насослар орқали сув чиқарилишини ҳисобга олсак, бу борада электр энергияси тежалишига ҳам эришилади. Иккинчидан эса томчилатиб суғорилганда намлик тўғридан тўғри экиннинг илдизига етиб боради.

Бугун Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов томчилатиб суғориш режалаштирилаётган “Оптима агро”, “Мафтуна – Азиз”, Зафаржон Абдужабборов номли фермер хўжаликлари далаларида бўлди. У ерда томчилатиб суғориш учун кўрилаётган ҳозирлик, келтирилган ускуналарни кўздан кечирди.


Киритилган вақти: 15/02/2021 12:40;   Кўрилганлиги: 29
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг