Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Ургутда СамДУнинг филиали ташкил қилинади, тиббиёт факультети очилади

Бугунги кунда Ургут туманида 550 минг аҳоли яшайди. Шавкат Мирзиёев бу ерда тадбиркорликни ривожлантиришга асос борлигини қайд этди:

- “Ургут” эркин иқтисодий зонасига берилган имтиёзларни барча туман ва шаҳарларга қўллаш ҳамда ҳар бирига камида 50-100 миллион доллар инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига, 200 гектар майдонда 1 миллиард долларлик қўшимча саноат лойиҳаларини амалга ошириш лозим.

Лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқиш учун Лойиҳалар фабрикасининг “Ургут офиси” ташкил қилинади.

Президент Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича икки ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Бунда Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали ташкил қилинади. Ҳудудда аҳоли кўп экани инобатга олиниб, тиббиёт факультети ҳам очилади.


Киритилган вақти: 20/04/2021 16:06;   Кўрилганлиги: 13
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг