Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Вилоят маъмурий маркази Гулободга кўчирилади, Самарқанд шаҳрида 5 та янги туман ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Паст Дарғом, Тойлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Самарқанд шаҳрини одамларга яшаш учун қулай, туристларга мақбул шаҳар қилиш шарт, деди Президент. - Шаҳар кенгайгандан кейин маҳаллалар кўпаяди, инфратузилма шакллантириш зарур.

Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма босқич 5 та: Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув туманлари ташкил этилади.


Киритилган вақти: 20/04/2021 16:07;   Кўрилганлиги: 16
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг