Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

Халқаро конференцияда сувдан фойдаланиш масалалари эътиборда бўлади

2019 йил 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий Осиёда ўзаро уйғунлик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Унда минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Форумда сувдан фойдаланиш мавзусига алоҳида эътибор қаратилиши, хусусан, сув-экология ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик масалалари бўйича шўъба йиғилиши ўтказилиши, унда Ўзбекистондан, хорижий мамлакатлардан етук мутахассислар ва экспертлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг маърузалар билан чиқиши кутилмоқда.

Конференция Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Форумга Афғонистон, АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Қувайт, Озарбойжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган.

Тадбирда Европа иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.

Манба: water.gov.uz


Киритилган вақти: 13/02/2019 17:33;   Кўрилганлиги: 363
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг