DIQQAT! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda. Noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
78-210-08-92, 78-210-08-95
zar.havza@minwater.uz
Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
www.zarhavza.uz

 
 

YORDAMCHI XO‘JALIKLAR TAHLILI

“Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Мирза” каналининг “ПК-135-00” пикетидаги “Қирқ” ҳамда “Мажлов” сув тақсимлаш иншоотида бошқармаси томонидан бир қатор ишлари амалга оширилмоқда.

Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бошқармага қарашли насос  стансиялари, ёрдамчи бинолар ва ёрдамчи хўжалик экин ер майдонларига 2000 туп терак, 300 туп павловния ҳамда 3500 туп мевали дарахтлар экиш ишлари амалга оширди.

Дастлаб, “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Мирза” каналининг “ПК-135-00” пикетидаги “Қирқ” сув тақсимлаш иншоотида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти билан танишдик.

40 сотих ер майдонда амалга оширилган ишлар киши кўзини қувонтирди. 15 сотих ерга лимон экилган. Борганимизда лимонарияларнинг устини ёпилаётганига гувоҳ бўлдик.  

Бундан ташқари у ерда 350 дона товуқ, 60 та қуён, 10 бош қўй-қўзи, 8 бош қорамол, 5 дона курка каби уй ҳайвонлари парвариш қилинмоқда.

Асаларичилик ҳам йўлга қўйилган. Айни вақтда 5 та асалари уяси қурилган экан.

“Мирза” каналининг “Қирқ” сув тақсимлаш иншооти ёрдамчи хўжалигида еса 60 дона товуқ, 10 дона курка, 6 бош эчки-улоқ, 6 бош қорамоллар парвариш қилиб келинмоқда.

Шунингдек, тўқсонбости экинлари экилганига гувоҳ бўлдик.

 

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Oxirgi o‘zgarish: 14/10/2024 11:01;   Ko‘rilganligi: 34
 
 
 
Matnni o‘qish uchun ushbu tugmani bosing