Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
www.zarhavza.uz

 
 

ЮРТИМИЗДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

Янги тартибга асосан 2021 йилдан субсидия миқдори сув тежовчи тизимнинг сифатидан келиб чиқиб белгиланади

Томчилатиб суғориш технологияси жорий этилганда ҳар гектар майдон учун пахтага 8 млн сўм, сабзавот экинлари ва картошкага 1,5 млн сўм, полиз экинларига 1,3 млн сўм, мевали дарахтларга 6 млн сўм, узумга 8 млн сўмдан субсидия ажратилади. Агар сифатли тизим жорий қилинганида 11 млн сўмгача субсидия берилади. Кенг қамровли суғориш тизими, “Спринклер” ва дискретли суғориш тизимлари учун ҳам субсидиялар белгиланган. Пахта, донли экинлар, сабзавот ва картошка, полиз, озуқабоп, мойли ва доривор экинлар  майдонини лазерли текислаш учун 1 млн сўмдан субсидия берилади.


Киритилган вақти: 14/12/2020 14:14;   Кўрилганлиги: 56
 
Таркибий бўлинмалар
 
 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг